Юнусобод туманидаги «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ерда аҳоли COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.
Президент фармонига кўра, коронавирусга тест натижалари ҳақида 3 кунда хабардор қилинади. Бундан ташқари, уй шароитида даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида эса 1 тадан ташкилотлар COVID-19 га тест олади.
Ўзбекистонда COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён 1 млн дан кўпроқ тест синови ўтказилди. 59,9 минг фуқаро карантинда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг